Кристиан Ромеро “Тоттенхэм”ни тарк этишга қарор қилди
Спорт
−
10 Март 618 1 дақиқа
Лондоннинг “Тоттенхэм” жамоаси асосий ҳимоячиси ва Аргентина терма жамоаси аъзоси Кристиан Ромеро жорий мавсум якунида Лондон клубидан кетишга қарор қилди. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, 27 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши ҳақида раҳбариятни расман хабардор қилган. “Шпорлар” келаси мавсумда Чемпионлар лигасида муваффақиятли иштирок этишни мақсад қилган бўлсалар-да, Ромеронинг кетиши деярли ҳал бўлган масала сифатида кўрилмоқда.
Клуб раҳбарияти янги мавсум олдидан таркибни сезиларли даражада янгилашни режалаштирган ва Ромеронинг сотуви ушбу жараёндаги биринчи йирик трансфер бўлиши кутилмоқда. Маълумот ўрнида, аргентиналик ҳимоячи 2022 йилда Италиянинг “Аталанта” клубидан 52 миллион евро эвазига сотиб олинган эди.
Маълумот учун, жорий мавсумда Ромеро 28 та ўйинда майдонга тушиб, ҳимоячи бўлишига қарамай 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt” порталига кўра, унинг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.
Live
Барчаси