Кремлга қарашли бинода ўғрилик содир этган ўзбекистонлик ушланди

Олам

image

Россиянинг Кремль ҳудудидаги бинодан электр вентиляция клапанини ўғирлаганликда айбланаётган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “MK.ru” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахс 21 ёшли Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган. Тахминларга кўра, гумонланувчи Кремль музей мажмуаси таркибига кирувчи Ўрта савдо қаторлари биносини тиклаш пайтида 7 та клапанни ўғирлаган.

Маълумот учун, меъмор Роман Клеин лойиҳаси бўйича 1889 – 1893 йилларда қурилган Ўрта савдо қаторлари Россия Мудофаа вазирлигига қарашли бўлган.

Кейинчалик у Федерал хавфсизлик хизматига ўтказилган. 2012 йил июнь ойида Президент Владимир Путин бинони Москва Кремль музейига топширишни таклиф қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль ўзбекистонлик ўғрилик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг