Кремльёв ўзбекистонлик Олимпиада чемпионларига 100 минг доллар берди
Спорт
−
07 Декабрь
15753Бугун, 7 декабрь куни Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) раҳбари Умар Кремльёв Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтаётган ташкилот тадбирлари доирасида ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони бўлган боксчиларни 100 минг доллар пул мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.
Жумладан, ўзбекистонлик боксчилар Ҳасанбой Дўсматов, Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаевларга IBA'нинг 100 минг долларлик сертификати топширилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик бошқа бир Олимпиада чемпиони Шахобиддин Зоиров Кремльёв томонидан 1 миллион доллар берилиши ваъда қилинган жангда имкониятни бой берганди.