Кремль Путин ва Эрдўған нималарни муҳокама қилишини очиқлади
Олам
−
02 Август 2022
7233Жорий йилнинг 5 август куни Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сочида Россия Президенти Владимир Путин билан Суриядаги вазият ва Украинадаги можарони муҳокама қилади. Бу ҳақда бугун, 2 август куни журналистларга Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳақиқатан ҳам жума куни Туркия Президенти Эрдўған амалий ташриф билан келади. Икки Президентнинг музокаралари Сочида бўлиб ўтади. Учрашувда икки томонлама алоқалар, жумладан, иқтисодиёт билан боғлиқ мавзулар кўриб чиқилади”, дейди Песков.
Унинг қўшимча қилишича, кун тартибида минтақавий муаммолар, хусусан, Суриядаги вазият ва Украинадаги можаро масаласини муҳокама қилиш ҳам жой олган.
“Украина портларидан донни экспорт қилиш механизмининг самарадорлиги ҳақидаги эслатмаларни солиштириш, унинг қанчалик самарали ишлашини кўриш учун яхши имконият. Умуман олганда, дунёдаги воқеалар бўйича фикр алмашади. Кўриб турганимиздек, кун тартибида жуда кескин мавзулар бор”, дейди Кремль воизи.
Бундан ташқари, унинг қўшимча қилишича, Путин Сочида кўплаб музокаралар, кўп сонли амалий учрашувлари ўтказади.
Аввалроқ, Туркия Президенти 5 август куни Сочига боришни режалаштираётгани, Путин билан музокаралар олиб бормоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Эрдўған сўнгги марта жорий йилнинг 19 июль куни Теҳронда Сурияда тинчлик ўрнатиш бўйича Остона форматидаги саммит доирасида учрашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь