Кремль: Путин истеъфога чиқмайди
Олам
−
06 Ноябрь 2020
16047Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бугун, 6 ноябрь куни Путиннинг соғлиги ёмонлашгани тўғрисида ОАВда тарқалган хабарларни рад этди.
Песковнинг маълум қилишича, РФ раҳбарининг соғлиги билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас ва у айни дамда истеъфо ҳақида ўйлаётгани йўқ.
Путиннинг истеъфоси ҳақидаги хабарлар, Россиялик сиёсатчи, жамоат арбоби Валерий Соловей “The Sun” нашрига маълум қилганидан сўнг тарқалди.
Соловейнинг сўзларига кўра, Путиннинг 37 ёшли маъшуқаси Алина Кабаева ва икки қизи уни истеъфога чиқишга ундаяпти.Бунга сабаб сифатида, Россия Президенти Владимир Путиннинг Паркинсон касаллигига чалинганлиги айтилган.
Фаррухжон Муродқулов
LiveБарчаси