Кремль Ғарбнинг ядровий риторикасини провокация деб атади
Олам
−
12 Октябрь 2022
5048НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг Россиянинг Украинадаги ғалабаси альянснинг мағлубияти бўлади, деган баёнотини Шимолий Атлантика блоки Киев томонида курашаётганининг тасдиғи сифатида баҳолаш мумкин. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
Шу билан бирга, Кремль вакили Ғарб етакчиларининг ядровий риторикасини танқид қилди.
“Биз ҳар куни Ғарб давлат раҳбарлари – АҚШ, Европа – ядровий риторикани ҳар куни қўллаётганидан афсусдамиз. Биз буни жуда зарарли амалиёт, провокацион амалиёт деб биламиз”, дейди Кремль вакили.
Унинг сўзларига кўра, Россия “бу машғулотларда иштирок этишни истамайди ва қатнашмайди”.
“Катта еттилик”нинг Украинани тиклаш учун Россия активларидан фойдаланиш режаларини изоҳлар экан, Песков бу ташаббуслар “халқаро бандитизм” ва “ўғирликни қонунийлаштириш” эканлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Столтенберг 11 октябрь куни НАТО Мудофаа вазирлиги раҳбарларининг Брюсселдаги учрашуви арафасида ўтказилган матбуот анжуманида Россиянинг Украинадаги можародаги ғалабаси НАТО учун мағлубият бўлишини айтган эди. Альянс бош котибига кўра, НАТО Украинада узоқ давом этадиган урушга тайёр бўлиши керак.
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев Столтенбергнинг баёнотига изоҳ бериб, унинг Россиянинг Украинадаги ғалабаси НАТОнинг мағлубиятини англатиши ҳақидаги сўзлари альянснинг можарога аралашганини тасдиқлашини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь