Кремль Байденнинг россияликларга мурожаатига жавоб қайтарди 

Олам

image

Аввалроқ, АҚШ Президенти Жо Байден Россия фуқароларига мурожаат қилиб, уларни Қўшма Штатлар, НАТО ёки Украинадан қўрқмасликка чақирганди. 

Байденнинг Россия халқига мурожаатида Кремль ҳеч қандай қораловчи нарсани кўрмаяпти. Бу ҳақда Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди. 

“Эҳтимол, бунда ҳеч қандай қораловчи нарса йўқ ва эҳтимол, дунёдаги энг йирик давлатлардан бири, энг қудратли давлатлардан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари Президентининг рус халқи ҳақида ўйлашини мамнуният билан қабул қилиш мумкин. Бу бизга ижобий таъсир қилиши керак. Агар биз таҳдидларсиз мурожаатни эшитганимизда, рус халқи, эҳтимол, яна ҳам катта таассурот оларди. Бундан ташқари, агар АҚШ Президенти Украина халқига ҳам мурожаат қилиб, украин халқини ҳеч қачон бир-бирига қарата ўқ узмасликка чақирса, бу нутқ янада таъсирлироқ бўларди”, дейди Песков. 

Қайд этиш керакки, Россиянинг машғулотлар туфайли Украина билан чегарага қўшин тўплаши сабаб Шарқий Европада инқироз юзага келди. Айни вақтда АҚШ ва Ғарб давлатлари Россияни босқинга тайёрланишда айблаб келяпти. АҚШ Президенти Байден Москва 16 февраль куни ҳужум бошлашини айтганди. 30 дан ортиқ давлатлар фуқароларидан Украинага бормасликни сўрамоқда. АҚШ Киевдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилди.   

Ўз навбатида, Москва Украинага бостириб киришга тайёргарлик кўраётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб келмоқда. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия уруш ҳолатида эмаслигини ва Украина билан уруш қилиш нияти йўқлигини айтмоқда. Вазир, шунингдек, АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Россияга қарши “ташвиқот кампанияси” бошлаганликда айблаб, бундай ҳаракатлар Киевни мамлакат шарқидаги вазиятни ҳарбий йўл билан ҳал қилишга ундашидан огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, 15 февраль куни Россия Украина билан чегарадаги қўшинларини машғулотлардаги вазифаси якунлангани сабабли одатий жойига қайтаришни бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Байден

Баҳолаганлар

404

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг