Кредит фоизлари ошди, депозитларники ҳам
Жамият
−
23 Июль 2024 21554 1 дақиқа
Миллий валютадаги банк кредитларининг ўртача ставкаси июнь ойида 24,5 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди.
Қайд этиш жоиз, июнь ойида кредитнинг ўртача ставкаси ўтган ойдагига нисбатан 0,1 фоизга кўтарилган. Май ойида кредит фоизи 24,5 фоизни ташкил этган эди.
Қолаверса, банкларга қўйиладиган омонатлар ставкаси ҳам кўтарилди. Июнь ойи ҳисоботи бўйича, ўртача тортилган ставка май ойидагига нисбатан 0,8 фоизга ошиб, 22,0 фоизни ташкил қилди. Бу ҳозирча миллий валютадаги омонатлар ставкаси бўйича энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Live
Барчаси
Зироат Мирзиёева Самарқандга боради
20 Октябрь
Вучич Европада уруш хавфи ортаётганини айтди
20 Октябрь