Косондаги боғчада 2,5 яшар қиз вафот этгани юзасидан жиноий иш очилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Косон туманида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат 2025 йилнинг 20 июнь куни хусусий боғчада содир бўлган. 2,5 ёшли қизалоқнинг тоби бўлмай қолгани ҳақида хабар берилган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Шамсутдиновнинг қўшимча қилишича, барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келинади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 март куни Бухоро вилояти Бухоро туманида жойлашган якка тартибдаги тадбиркор Х.Ў.га қарашли бўлган мактабгача таълим ташкилотида тарбиячининг эътиборсизлиги туфайли 2023 йилда туғилган Ш.Ш. электр токи уришидан вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳаёт Шамсутдинов Косон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг