Косон тумани ҳокими Туркияда дам олаётгани ростми? Ҳокимлик “тилга кирди”

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Косон тумани ҳокими Туркия давлатида дам олаётганига доир хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, туман ҳокими Асрол Бойқораев бу давлатга дам олиш учун эмас, соғлигини тиклаш учун кетган.

Қайд этилишича, Косон тумани ҳокимини Туркияда даволанишда экани ҳокимларнинг 1-10 январь кунлари қисқа даволаниш таътили чиқишига алоқаси йўқ.

Туман ҳокими соғлигидаги муаммоси сабабли шифокорлар тавсияси билан соғлигини тиклаш мақсадида Туркияга кетган. Маълум қилинишича, тез орада ҳоким соғлигини тиклаб яна ўз ишига қайтади.

“Тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган, ёлғон хабарларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Расмий ахборотда унинг Туркиянинг айнан қайси шаҳрида қандай касалликдан даволанаётганига аниқлик киритилмаган. Қизиқ, ҳокимнинг дардига Ўзбекистонда даъво топилмаганми? 

Маълумот ўрнида, Асрол Бойқораев 2020 йил “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланган.


Мақола муаллифи

Теглар

ҳоким Косон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг