Космосга чиққан биринчи нопрофессионал астронавтлар Ерга қайтди
Технология
−
16 Сентябрь
6079Аввалроқ, SpaceХ тарихда биринчи марта кўнгилли одамларни қутб орбитаси – Халқаро космик станциядан кўринмайдиган Шимолий ва Жанубий яримшарларга жўнатгани хабар берилганди. ”Dragon” космик кемаси экипаж аъзолари билан бирга ерга муваффақиятли қайтди. Бу ҳақда SpaceХ ўзининг Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Қайд этилишича, кеча, 15 сентябрь куни соат 03:36 да парашют билан тушириладиган капсула Мексика кўрфази Флорида штатининг жануби-ғарбий қисмида АҚШнинг Шарқий қирғоғига учиб келган. SpaceХ миссиянинг қайтиши жонли эфирда намойиш этилган.
Миссия тарихида биринчи марта профессионал бўлмаган астронавтларнинг шахсий космик юришини амалга оширди. Шунингдек, Polaris Dawn миссияси ер орбитасида 1400 километр баландликка кўтарилиб, рекорд ўрнатди.
Билдирилишича, миссиянинг асосий мақсадларидан бири 2017 йилда кашф этилган осмондаги узун ёруғлик чизиғига ўхшайдиган атмосфера ҳодисасини ўрганиш бўлган. Парвоз тахминан 5 кун давом этган.
“Экипаж Ер атмосферасидан тахминан 400-500 км баландликда ўлчанган STEVE (Кучли иссиқлик эмиссия тезлигини ошириш) феномени билан таққосланадиган доимий эмиссияларнинг яшил бўлаклари ва бинафша рангли ленталарини ўрганди”, дейди SpaceХ.