Коррупцияга қарши курашда бир қатор ўзгаришлар бўлади
Жамият
−
18 Май 2021
8957Коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев хабар берди.
Депутатнинг ёзишича:
- парламент томонидан Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисида миллий маърузани кўриб чиқиш тартиби;
- Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг қамоқда сақлаш жойларига монеликсиз кириши;
- коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларнинг шахси сир сақланиши, ўзининг, шунингдек яқин қариндошларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиниши давлат томонидан кафолатланиши белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь