Коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади
Жамият
−
01 Январь 1967 2 дақиқа
Ўзбекистонда коррупция ҳақида хабар берган шахсларга ҳимоя ордери берилади. Бу ҳақда Президентнинг жорий йилнинг 30 декабрь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармонида сўз боради.
Фармонга кўра, қуйидаги имкониятларга эга “Рақамли комплаенс” ахборот дастурий комплекси 2026 йил 1 июлдан синов режимида ишга туширилади, жумладан:
- Коррупциянинг олдини олиш кластери иштирокчилари ўртасида тезкор маълумот алмашиш;
- Дастурий комплекснинг “E-Komplaens” модулини ишга тушириш орқали коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини тўлиқ рақамлаштириш.
Агентликка давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмаларига тизим ташкилотларига қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган кўрсатма ва уларни бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Коррупциявий ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни меҳнат фаолиятида таъқиб, тазйиқ ҳолатларидан ҳимоя қилиш мақсадида, Агентлик томонидан ҳимоя ордерини тақдим этиш амалиёти жорий қилинади.
Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахсларни рағбатлантириш мақсадида “Коррупцияга қарши курашишга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони таъсис этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномасида 2026 йилда Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишда фавқулодда ҳолат эълон қилинишини маълум қилган эди. Шунингдек, Президент комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилишини айтган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025