Коронавируснинг юқумли штамми яна уч мамлакатда аниқланди
Олам
−
20 Декабрь 2020
10027Коронавируснинг Буюк Британияда аниқланган юқумлилик даражаси юқори бўлган штами дунё бўйлаб тарқала бошлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассиси Мария ван Керкхова маълум қилди.
“Буюк Британия сентябрь ойида ушбу вариантни аниқлади ва у Англиянинг жануби-шарқида пайдо бўлди. Биз доимо коронавирусда янги мутациялари аниқланаётганини кўряпмиз. Уларни ўрганиш, уларнинг қандай тарқалишини ва нимага боғлиқлигини кузатиш муҳим”, дейди Керкхова.
Унинг қайд этишича, Бирлашган Қиролликда аниқланган мутация Дания, Нидерландия ва Австралияда ҳам аниқланган.
Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Метт Хенкокнинг айтишича, инглиз олимлари коронавируснинг мутацияга учраган янги штаммини аниқладилар. Англиянинг жануби-шарқида тез тарқалиши шу билан билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Унинг сўзларига кўра, дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатадики, бу илгари маълум бўлган штаммларга қараганда тезроқ тарқалади. 19 декабрь куни бўлиб ўтган фавқулодда матбуот анжуманида Буюк Британиянинг Бош вазири Борис Жонсон, дастлабки маълумотларга кўра, коронавируснинг янги тури 70 фоиз тезроқ юқиши мумкинлигини эълон қилди.
Маълумот учун, Буюк Британияда коронавирусга чалинганлар 2 млндан ошди. Қурбонлар сони 67 177 нафарга етди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь