Коронавируснинг олдини олиш учун зарур дорилар Ўзбекистонда мавжудми?

Жамият

image

Ўзбекистонда коронавируснинг олдини олиш учун дорилар етарли ва уларнинг 90 фоизи маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда бугун, 2 апрель куни АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифинг давомида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев маълум қилди.

Агентлик директорининг таъкидлашича, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вирусларга қарши қўлланиладиган дори воситаларининг рўйхатини шакллантирган. Шунингдек, Кариевнинг айтишича, рўйхат асосида коронавирус ва бошқа юқумли касалликларга қарши самарали препаратлар ҳамда шахсий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий 52 та корхона мавжуд. 

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирусга қарши курашиш учун белгиланган дорилар рўйхати бор. Ушбу рўйхатда белгиланган барча дори воситалари ҳозирги кунда Ўзбекистонда етарли миқдорда мавжуд. Уларнинг 90 фоиздан ортиғи маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилади. Рўйхатдаги қайси дори хориждан олиб келинса, уларнинг импортига белгиланган божлар олиб ташланган", дейди Кариев

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганлар 190 нафарга етди. Уларнинг 25 нафари касалликдан фориғ бўлди, 2 киши вафот этди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

 

Мақола муаллифи

Теглар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Коронавирус Фармацевтика

Баҳолаганлар

123

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг