Коронавирусни тан олмаган Президентга ниқоб тақиш мажбурий қилиб қўйилди

Олам

image

Бразилия Президенти Жаир Болсонаруга омма олдидаги чиқишларда ниқоб тақиш мажбурий қилиб қўйилди. Болсонаруга ниқоб тақишни мажбурий деб белгилаган суд, давлат раҳбари коронавирус пандемияси даврида эҳтиёт чорасини кўриши “конституцион мажбурият” эканини таъкидлаган.

“Президентнинг мамлакатда амалда бўлган қонунларга риоя қилиш, фуқароларнинг умумий фаровонлигини таъминлаш каби конституцион мажбуриятлари бор. Бу ўз-ўзидан у фуқароларнинг соғлиқ ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришини ҳам англатади”, деди судья Ренато Борелли.

Қарор мамлакат ҳукуматига ҳам тааллуқли. Болсонаруга қарши ишни уни жавобгарликкка тортиш кераклигини айтган бир адвокат очдирганди.

Жаир Болсонару мамлакатида миллиондан кўп одам коронавирусга чалинган бўлса ҳам, вирусни тан олмайди. У оралиқ масофани ҳам сақламай одамлар ичига кириб боради ва қўл бериб сўрашади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бразилияда коронавирусни юқтирганлар сони 1 152 066 нафарга етган. Уларнинг 613 мингдан ортиғи соғайган, қурбонлар сони — 52 788 нафар.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаир Болсонару

Баҳолаганлар

155

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг