Коронавирусга қайта чалиниш ҳолатлари кузатилмоқда. У хавфлими?
Саломатлик
−
05 Ноябрь 2020
10856Коронавирусга қайта чалиниш инсоннинг коронавирусга қарши иммунитет даражасига боғлиқ. Бу ҳақда вирусолог Анатолий Альтштейн маълум қилган.
"Агар коронавирусга биринчи чалинганда иммунитет жуда паст бўлган бўлса ва коронавирус ҳеч қандай аломатларсиз ўтган бўлса, демак, одам яна коронавирусга чалиниши мумкин", деган Альтштейн.
Мутахассиснинг таъкидлашича, коронавирус инфекциясини қайта юқтириб олиш мумкин, лекин у биринчисига қараганда енгилроқ ўтади.
"Бироқ, коронавирусга чалинган одам ҳам соғлом одамлар каби барча эҳтиёт чораларини кўриб юриши керак", деган Альтштейн.
Такрорий касалланиш камдан-кам ҳолларда биринчисидан оғирроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган мутахассис.
Шунингдек, у қайталанган касалликнинг оғир ўтиши масаласи ҳали етарли даражада ўрганилмаганини маълум қилган.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 48 миллиондан ошган. 1,2 миллиондан кўп бемор вирус қурбони бўлган.