Коронавирусга қарши курашда Испаниянинг хатоси нима бўлди?
Олам
−
29 Март 2020
18766Биология фанлари доктори Константин Северинов Испания расмийларининг коронавирусни текширишга бўлган ёндашувини танқид қилди. У ўз фикрларини RT телеканалида бўлган интервьюда айтиб ўтган.
Мутахассиснинг фикрига кўра, Испанияга ўхшаб коронавирусни аниқлаш учун барча фуқаролардан ташхис олиш шарт эмас. Бу ишда ҳеч бир маъно йўқ. COVID-19 симптомлари аниқланмаган одамларда тест ўтказиш шарт эмас. Бу ортиқча вақт ва маблағ талаб этади.
“Кеча менинг саломат эканлигим, бугун касал бўлмаганлигимни англатмайди", деб тушунтирди Северинов.
Унинг сўзларига кўра, оммавий тарзда тестдан ўтказиш соғлиқни сақлаш тизимига "улкан" юк туширади ва самарали бўлиши даргумон.
"Барчани оммавий тестдан ўтказиш янгидан янги муаммоларни юзага чиқишига сабаб бўлади”, деди биолог.