Коронавирусга қарши дори воситалари рўйхатига ўзгартириш киритилди
Жамият
−
22 Сентябрь 2020
16957Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги 449-сон Қарори билан, 2020 йилнинг 1 октябрига қадар, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан ҳамда сертификатлаштирмасдан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ҳамда Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхати тасдиқланган эди.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан бу рўйхатга Экспресс тест SARS-CoV-2 Antibody Test (Express-test) тиббиёт буюми ҳамда бошқа дори воситалари киритилди.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълумотига кўра, бегиланган тартиб, 2021 йилнинг 1 мартига қадар узайтирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу рўйхатга Хитойда ишлаб чиқарилган Ляньхуа Цинвен дори воситаси ҳам қўшилганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь