Коронавирусга қарши биринчи дори – Авифавир Россия бўйлаб тарқатилди
Саломатлик
−
11 Июнь 2020
22313Аввалроқ, Россияда коронавирусга қарши биринчи дори рўйхатга олингани ҳақида хабар берган эдик. "Интерфакс" нашрининг аниқлик киритишича, препаратнинг биринчи партиялари Москва, Ленинград, Новгород, Киров, Нижний Новгород вилоятлари, Татаристон ва Екатеринбургдаги клиникаларга етказилган.
"Июнь ойида 60 мингта "Авифавир" курслари Россия шифохоналарига етказилади", дейилади хабарда.
Дори ишлаб чиқарувчисининг таъкидлашича, керак бўлса ишлаб чиқаришни йилига икки миллион курсгача ошириш мумкин. Маълум қилинишича, ушбу дори воситаси коронавирусга чалинган беморларда 3 кун ичида натижа кўрсатади, ўртача 6 кунда эса организм бутунлай коронавирусдан халос бўлади.
Маълумот учун, 29 майда "Авифавир" Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. Дори даволаниш учун вазирликнинг кўрсатмаларига киритилган ва Фавипиравир асосида коронавирусни даволаш учун тасдиқланган дунёдаги биринчи дори бўлди. Ишлаб чиқарувчилар ушбу дори яхши ўрганилганлигини таъкидладилар. У Японияда 2014 йилдан бери гриппнинг оғир шаклларига қарши ишлатилган.
Даволашнинг дастлабки тўрт кунидаги натижаларга кўра, "Авифавир"ни қабул қилган 40 беморнинг 65 фоизининг коронавирусга топширган тести манфий чиққан. 10 кундан сўнг, ушбу 40 нафар беморнинг 90 фоизида тест натижалари организмда коронавирус йўқлигини қайд этди. "Авифавир"ни қабул қилган беморларнинг 68 фоизида, учинчи куни тана ҳарорати нормал ҳолатга қайтган.
Ҳозирги вақтда препаратни клиник синовларининг якуний босқичи ўтказилмоқда, унда 330 бемор Москва, Санкт-Петербург, Твер, Нижний Новгород, Смоленск, Рязан, Қозон, Уфа, Доғистонда қатнашмоқда.
Дори шифохоналарга бепул етказиб берилади, у сотувга чиқарилмайди. Чунки тадқиқотларга кўра, агар у ҳомиладор аёл томонидан қабул қилинса, бу болада деформацияга олиб келиши мумкин. Препаратни қабул қилганидан сўнг, олимлар уч ой давомида аёлларга ҳам фарзанд кўришни тавсия этмайдилар.