Коронавирусга ишонмай вафот этган Президент ўрнида аёл раҳбар иш бошлади

Олам

image

Танзания Вице-президенти бўлиб ишлаган Самия Хасан Сулуҳу 17 март куни Президент Жон Магуфули вафотидан кейин Танзаниянинг олтинчи Президенти сифатида қасамёд қилди. Бу ҳақда Танзаниянинг “The Citizen” газетаси хабар берди.

Танзания конституциясига кўра, Президент вафот этган тақдирда Вице-президент давлат раҳбари вазифасини бажаришга киришади ва ваколат муддати тугагунига қадар ўз лавозимида қолади. 61 ёшли Сулухунинг амалдаги ваколати 2025 йил охирида тугайди. 

Нашрнинг қайд этишича, эртага, 20 март куни мамлакатдаги ҳукмрон Инқилобий партия раҳбариятининг йиғилиши бўлиб ўтади ва унда янги Вице-президент сайланади.

Эслатиб ўтамиз, Танзания Республикаси Президенти Жон Магуфули 17 март куни 61 ёшида вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг