Коронавирусга чалинганлар сони 400 000 га яқинлашди. Вирус тарқалиши тезлашяпти
Олам
−
24 Март 2020
17945Бугун, 24 март ҳолатига дунё бўйича коронавирус юқтириб олганлар сони 381 293 нафарга етди. Уларнинг 16 572 нафарида касаллик аянчли якунланди. Сурия, Гренаде, Мозамбик ва Лаосда илк бор COVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилди.
Халқаро валюта жамғармаси иқтисодиёти ривожланаётган давлатлар коронавирус сабаб қийин аҳволга тушиб қолганини маълум қилди. Жамғарма 2021 йилда дунё ЯИМ ўсиши қайта тикланишини тахмин қиляпти.
Италияда коронавирус юқтирганлар 63 927 нафарга етди. Аммо мамлакатда кетма-кет учинчи кун қурбонлар сони қисқаряпти. 23 март куни 602 киши, 22 мартда 651 киши, 21 мартда 793 киши ҳалок бўлган. Мамлакатда COVID-19 инфекциясидан қурбон бўлганлар 6078 нафарга етди.
Қайд этиш керакки, коронавируснинг тарқалиши анча тезлашди. Касаллик илк бор қайд этилганидан 100 минг кишига юқгунича орадан 67 кун ўтган, бу кўрсаткич 200 мингга етишига 11 кун кетган, шундайн сўнг, беморларнинг 300 минг нафар бўлишига 4 кун етарли бўлган. Ҳозир эса беморлар сони 400 мингга яқинлашиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 49 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси