Коронавирусга чалинган Зеленский шифохонага ётқизилди
Олам
−
12 ноябр 2020 6062 1 дақиқа
Коронавирусга чалинган Украина Президенти Владимир Зеленский шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Президент девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилган.
Шунингдек, Президент девони раҳбари Андрей Ермак ҳам коронавирусга чалингани сабабли шифохонага ётқизилган.
"Барчаси қатъий назоратда. Улар (Зеленский ва Ермак) "Феофания" шифохонасида. У ерда Президент учрашувлар ўтказиши мумкин бўлган жиҳозланган махсус офис мавжуд", деган Подоляк.
Унга кўра, Зеленский ва Ермак алоҳида-алоҳида палаталарда даволанишмоқда ва телефон орқали мулоқот қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский 9 ноябрь куни коронавирусга чалингани ҳақида маълум қилганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август