Зеленскийда коронавирус аниқланди
Олам
−
09 Ноябрь 2020
4762Украина Республикаси Президенти Владимир Зеленский коронавирусга чалинди. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
"Дунёда биронта бахтли одам йўқки, улар учун COVID-19 таҳдид солмаса. Барча карантин чораларига қарамай, мен ҳам мусбат натижа олдим. Менда ҳарорат 37,5 ва барчага 36,6 тилайман! Аммо, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Ўзимни изолация қилишга ва ишлашда давом этишга ваъда бераман. Кўпчилик COVID-19 ни енгиб чиқади. Ва мен ҳам буни бошдан кечираман. Ҳаммаси яхши бўлади!", деб ёзади Президент
ОАВнинг қайд этишича, Зеленскийнинг рафиқаси Елена жорий йилнинг июнь ойида коронавирус билан касалланган.
Айни вақтда Украина ҳафта охирида карантин эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда мамлакат раҳбари маълум қилган. Таъкидланишича, вақтинча карантин ортидан Ҳукумат беморлар сони камайиши ва етарли даражада ўринлар ташкил этишга эришади.
Таъкидланишича, “ҳафта охири карантини”да шанба куни соат 00:00 дан бошлаб душанба 00:00 гача мамлакатда фақат озиқ-овқат дўконлари, дорихоналар, транспорт, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва ветеринария клиникалари ишлайди.
Ресторанлар таомларни фақат етказиб беради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги савдо ва кўнгилочар марказларни ёпишни ва оммавий тадбирларни ўтказмасликни тавсия қилмоқда.
Айни вақтда Украинада коронавирусга чалинганлар 483 153 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 8 812 нафари вафот этган, 217 716 нафар соғайган.