Коронавирусга чалинган Президент ва рафиқаси тузалди
Олам
−
30 Март 2021 5106 1 дақиқа
Сурия Президенти Башар Асад ва унинг рафиқаси Асма янги коронавирус инфекциясидан тузалди. Бу ҳақда давлат раҳбари девонининг Twitter'даги расмий саҳифасида хабар берилган.
Девон хабарига кўра, Сурия раҳбари ва унинг рафиқасида коронавирус инфекцияси аломатлари ўтиб кетган, уларнинг COVID-19 га топширган тестида манфий натижа қайд этилган.
"Президент Башар Асад ва Асма Асад хоним бугундан нормал ҳаётга қайтмоқда", дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 8 март куни Сурия Президенти Башар Асад ва унинг турмуш ўртоғи Асманинг COVID-19 га топширган тести ижобий натижа кўрсатганди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь