Коронавирусга чалинган қария Байденнинг аҳволи қандай?

Олам

image
0:00
0:00
download

Коронавирусга чалинган АҚШ Президенти Жо Байден касалликни енгил шаклда ўтказмоқда. У ўзини яхши ҳис қиляпти ва ишлашда давом этяпти. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер кеча, 22 июль куни маълум қилди.

Жан-Пьернинг сўзларига кўра, у маслаҳатчилар билан мулоқот қилиб, қонун лойиҳаларини имзолаяпти ва кундалик разведка брифингларида қатнашяпти.

Худди шу куни видеомулоқот шаклида ўтган иқтисодий масалалар бўйича йиғилишда Байден ўзини овози чиқишдан кўра "яхшироқ ҳис қилаётганини" айтган. Бироқ йиғилиш давомида у кўп йўталган. Илгари қайта эмланган Президентда COVID-19 нинг енгил аломатлари бор ва у муолажага яхши жавоб беряпти.

21 июль куни 79 ёшли Байденнинг коронавирус учун топширган тести пандемия бошланганидан бери биринчи марта ижобий натижа кўрсатди. У Оқ уйда изоляция қилинган ва вирусга қарши дорилар билан даволанмоқда. Унинг тести манфий бўлиши биланоқ у одатдагидек ишга қайтишни режалаштирмоқда, бу ҳақда қўшимча хабар берилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

308

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг