Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларнинг вирус қурбони бўлиш эҳтимоли юқори

Саломатлик

image

Коронавирусга чалинган ҳомиладор аёллар ҳомиладор бўлмаган аёлларга нисбатан кўпроқ вирус қурбони бўлади. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази мутахассислари шундай хулосага келишган. 

Ўтказилган тадқиқотга кўра, коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларнинг ўлими 0,2 фоизни ташкил қилган бўлса, ҳомиладор бўлмаган аёлларнинг ўлими эса 0,1 фоизни ташкил этган. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай кўрсаткич ушбу даврда танада юзага келадиган физиологик ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин. Гап юрак уриш тезлигининг ортиши, иммунитет тизимидаги силжишлар, ўпка ҳажмининг қисқариши каби ҳолатлар ҳақида бормоқда.

Таъкидланишича, тадқиқотчилар 22 январдан 3 октябргача йиғилган статистик маълумотларни ўрганиб чиқишган. Шунда коронавирус юқтирган 19 мингдан ортиқ ҳомиладор аёлларнинг 33 нафари вафот этгани маълум бўлган.

Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар 47 миллиондан ошган. 1 миллиондан кўп одам вирус қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг