Коронавирусдан мавсумий аллергияни қандай ажратса бўлади?
Саломатлик
−
02 Май 2020 7452 1 дақиқа
Россиянинг Роспотребнадзор мутахассислари мавсумий аллергия ва коронавирус инфекцияси ўртасидаги фарқлар ҳақида маълумот беришди.
Таъкидланганидек, аллергияда иситма, йўтал ва нафас сиқилиши, шунингдек, заифлик, чарчоқ ва мушакларнинг оғриғи каби аломатлар кузатилмайди.
Мавсумий аллергиянинг асосий белгилари буруннинг оқиши, томоқ қичиши, кўзларнинг қизариши ва улардан ёш оқиши ҳамда қичишишдир.
Роспотребнадзор мутахассислари аллергик касалликлар COVID-19 инфекцияси хавфини оширувчи омил эмаслигини таъкидлади. Оғир ва назоратсиз бронхиал астма ва сурункали обструктив ўпка касаллиги бундан истино этилган.
Live
Барчаси