Коронавирусдан эмас, йўллардаги авариялардан одамлар кўп ўлиб кетяпти – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image

Ўзбекистонда одамлар коронавирусдан кўра йўллардаги транспорт ҳодисаларидан кўпроқ ҳалок бўлмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди.

“Ҳар ой менга ҳар кўча ва ҳар маҳаллада нега ЙТҲ бўлаётгани сабаблари ҳақида ҳисобот берасизлар. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур”, деган давлат раҳбари.

Президент умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолганини ҳам танқид қилган.

“Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?”, деган Президент.

Шавкат Мирзиёев бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг