Коронавирус юқтирган Буюк Британия Бош вазири шифохонага ётқизилди

Олам

image

Коронавирусга чалинган Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсонаҳволи ёмонлашгани сабабли шифохонага ётқизилди. Британия ҳукумати ахборотида айтилишича, уни эҳтиёт чораси сифатида шифохонага юборишган. Чунки Жонсонда вирус аниқланганидан 10 кун ўтса ҳам касаллик аломатлари сақланиб қолган.

Жонсоннинг вакили Бош вазирнинг тана ҳарорати пасаймаётгани ва йўтал тўхтамаётганини маълум қилган.

Бошқа бир маълумотга кўра, Жонсон ўпкани сунъий вентиляция қилиш ускунасига уланади.

Эслатиб ўтамиз, Борис Жонсон COVID-19 коронавирус инфекциясини юқтириб олгани 27 март куни маълум бўлганди. Бироқ у шифохонага ётмай, уйда карантинга олинганди.

Сўнгги маълумотарга кўра, дунёда коронавирусга чалинган инсонлар сони 1 274 923 нафарга етди. Уларнинг 69479 нафари вафот этди ва 260 484 нафари касалликдан фориғ бўлди. Буюк Британияда эса вирсга чалинганлар 48 440 нафарга етди. Уларнинг 4943 нафари ҳалок бўлди, 229 нафари даволанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Борис Жонсон коронавирус

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг