Коронавирус Европа лигасини ёпди. Йирик мусобақа мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди

Спорт

image

Европа лигаси 1/8 финал босқичи доирасида бўлиб ўтадиган "Севилья" - "Рома" ва "Олимпиакос" - "Вулверхэмптон" жамоалари ўртасидаги учрашув, коронавирус сабаб мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди. 

"Олимпиакос" - "Вулверхэмптон" жамоалари ўртасидаги учрашувни мухлисларсиз ўтказиш қарори, Греция ҳукуматининг мамлакатдаги спорт тадбирларида қатнашишни чеклаган қарори муносабати билан қабул қилинди.

 

"Севилья" ва "Рома" жамоалари ўртасидаги учрашувга келсак, Андалусия полицияси бошқармаси ушбу учрашувда кучайтирилган хавфсизлик чораларини таъминлай олмаслигини маълум қилган. УЕФА бу баҳсни мухлисларсиз ўтказилишини таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида, мухлисларнинг қўллаб-қувватлашисиз ўйин ўтказадиган "Севилья", Европа лигаси бош совринини қўлга киритиш бўйича рекордчи ҳисобланади. Испания клуби ушбу совринни 5 маротаба (2006, 2007, 2014, 2015 ва 2016 йилларда) қўлга киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа лигаси Рома Коронавирус Севилья Олимпиакос Вулверхэмптон

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг