Коронавирус: Ўзбекистоннинг 13 ҳудудидан янги беморлар аниқланди
Жамият
−
07 Июнь 2021
7331Кеча, Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудидан 242 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 6 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 кишига ортиб, 101 964 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
- 4 нафари Андижон вилоятида;
- 13 нафари Бухоро вилоятида;
- 7 нафари Жиззах вилоятида;
- 2 нафари Навоий вилоятида;
- 6 нафари Наманган вилоятида;
- 23 нафари Самарқанд вилоятида;
- 3 нафари Сирдарё вилоятида;
- 5 нафари Сурхондарё вилоятида;
- 4 нафари Фарғона вилоятида;
- 1 нафари Хоразм вилоятида;
- 48 нафари Тошкент вилоятида;
- 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 12 нафар;
- Навоий вилоятида 2 нафар;
- Наманган вилоятида 2 нафар;
- Фарғона вилоятида 1 нафар;
- Тошкент шаҳрида 130 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97861 (+147) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.
LiveБарчаси