Коронавирус: Ўзбекистоннинг 13 ҳудудидан янги беморлар аниқланди

Local

−

image

Кеча, Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудидан 242 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 6 июнь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 242 кишига ортиб, 101 964 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида;
  • 4 нафари Андижон вилоятида;
  • 13 нафари Бухоро вилоятида;
  • 7 нафари Жиззах вилоятида;
  • 2 нафари Навоий вилоятида;
  • 6 нафари Наманган вилоятида;
  • 23 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 3 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 5 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 4 нафари Фарғона вилоятида;
  • 1 нафари Хоразм вилоятида;
  • 48 нафари Тошкент вилоятида;
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 12 нафар;
  • Навоий вилоятида 2 нафар;
  • Наманган вилоятида 2 нафар;
  • Фарғона вилоятида 1 нафар;
  • Тошкент шаҳрида 130 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 97861 (+147) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3407 нафар бемор даволанмоқда.


Tags

Rate Count

111

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends