Коронавирус тарқалган давлатлардан транзит орқали Ўзбекистонга келаётганларга чора кўриляптими?

Жамият

image
Италияда 866 нафар ўзбекистонлик бор, Италияда коронавирус ҳам бор... north_east

Италияда 866 нафар ўзбекистонлик бор, Италияда коронавирус ҳам бор...

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистонга коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Унда Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги каби қатор мутасадди ташкилотлар, уларнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов коронавирус инфекциясининг Ўзбекистонга четдан кириб келишининг олдини олиш бўйича тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилиши зарур бўлган  вазифалар ва белгиланган чора - тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, жаҳондаги эпидемик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга юқумли касалликлар, жумладан, коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш мақсадида давлат чегараларидаги мавжуд 53 та санитария-карантин пунктларида қатъий назорат ўрнатиш, бунда мутасадди вазирлик ва идораларининг янада ҳушёрлигини ошириш ва тезкор эҳтиёт чораларини кўриш масалалари юзасидан аниқ вазифалар белгилаб олинди. 

Бўлиб ўтган видеоселекторда чегара-божхона постларига қўшимча равишда тегишли соҳа мутахассисларини ажратиб, улар томонидан касаллик қайд этилган мамлакатлар билан бир қаторда учинчи давлатлар орқали келаётган фуқароларни яшаш манзилларини аниқ белгилаб, уларни уйда ёки ётоқ жойларида 14 кунлик карантинга олиш тадбирлари қатъий олиб борилаётганлиги таъкидланди.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ Коронавирус

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг