Коронавирус Оқ уйда. АҚШ вице-президенти ўзини ўзи изоляцияга олди
Олам
−
11 Май 2020
5403АҚШ вице-президенти Майк Пенс, унинг вакилида COVID- аниқлаганидан сўнг, ўзини ўзи изоляция қилишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги учта манбадан олинган маълумотларга асосланиб, хабар бермоқда.
Манбалардан бирига кўра, Пенс кеча, 10 май куни коронавирусга тест топширган ва унинг жавоби салбий чиққан. Шундай бўлишига қарамай, “у эҳтиёткорлик юзасидан уйда қолишга қарор қилган”.
Маълум бўлишича, АҚШ вице-президенти давлат раҳбари Доналд Трамп ва 9 май шанба куни бўлиб ўтиши керак бўлган юқори мартабали ҳарбий раҳбарлар билан учрашувни ўтказиб юборган.
АҚШ коронавирусга чалинганлар ҳисоби бўйича дунё мамлакатлари орасида ҳамон пешқадамлик қилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Қўшма Штатларда 1 367 638 нафар шахс инфекция юқтириб олди. 256 336 нафар бемор касалликдан соғайган бўлса, 80 787 нафари оламдан ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь