Коронавирус Марказий Осиё пул ўтказмаларига қандай таъсир қилади?
Олам
−
24 Апрель 2020
4050Прогнозларга кўра, COVID-19 пандемияси ва карантин тадбирлари туфайли юзага келган иқтисодий инқироз туфайли, 2020 йилда глобал пул ўтказмалари ҳажми кескин камайишини кутмоқда. Бу деярли 20 фоизни ташкил этиши мумкин. Сўнгги йилларда ушбу сезиларли пасайиш асосан меҳнат муҳожирлари иш ҳақининг пасайиши ва ишдан маҳрум бўлиш ҳисобига юз беради. Бу ҳақда Жаҳон банки маълум қилди.
“Пул ўтказмалари ривожланаётган давлатлар учун муҳим даромад манбаи ҳисобланади. COVID-19 туфайли юзага келган рецессия пулни уйга жўнатиш қобилиятига жуда салбий таъсир қилади“, дейди Жаҳон банки Президенти Девид Малпасс.
Жаҳон банки фаолият кўрсатадиган барча минтақаларда пул ўтказмаларининг камайиши кутилмоқда. Жумладан, Европа ва Марказий Осиёда (27,5%), Саҳрои Кабир Африкасида (23,1%), Жанубий Осиёда (22,1%), Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада (19,6%), Лотин Америкаси ва Кариб денгизида(19,3%) ва Шарқий Осиё ва Тинч океани (13%) да ушбу жараён яққол кузатилиши таъкидланмоқда.
2019 йилда Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига пул ўтказмалари ҳажми сезиларли даражада сақланиб қолди. Бу деярли 6 фоизга ўсиб, 65 миллиард АҚШ долларига етди. Украина энг катта пул ўтказмаларини олувчи бўлиб қолди, у эрда 2019 йилда янги рекорд қайд этилди. Мамлакат ўтган йили деярли 16 миллиард АҚШ доллари қабул қилиб олди. Россияда иқтисодий фаолиятнинг тикланиши, айниқса, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон каби пул ўтказмаларининг келиб тушишига боғлиқ бўлган иқтисоди ўртача бўлган мамлакатларнинг аҳволига ижобий таъсир кўрсатди.
Бироқ, прогнозларга кўра, глобал коронавирус пандемияси фонида 2020 йилда нефт нархининг пасайиши туфайли пул ўтказмалари ҳажми деярли 28 фоизга камаяди. Ушбу мамлакатларга пул ўтказмаларининг ўртача миқдори 200 АҚШ доллари бўлиб турган бўлса, энди ушбу кўрсаткич 2020 йилнинг биринчи чорагида 6,67 фоизга камайиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда ишлаётган муҳожирлар учун пантентлаш 15 июнгача узайтирилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси