Коронавирус хавфи: Ўзбекистон 3 та мамлакат билан авиақатновларни тўхтатди
Жамият
−
14 март 2020 16045 1 дақиқа
Дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус Ўзбекистонга ҳам жиддий хавф туғдиришни бошлади. Шу боис Ўзбекистон Европанинг яна уч мамлакати билан авиақатновларни тўхтатди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Ўзбекистонга коронавирус кириши олдини олиш ҳамда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг 14 март кунидан эътиборан Франция Республикаси, Испания Қироллиги, Буюк Британия ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида барча авиақатновлар тўхтатилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, авиақатновлар соат 00:00 дан эътиборан тўхтатилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Ўзбекистон Афғонистон Ислом Республикаси, Эрон Ислом Республикаси, Италия Республикаси билан авиақатновларни тўхтатган эди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август