Коронавирус фонида Ўзбекистон Япония фуқароларига визасиз режим жорий қилди
Жамият
−
03 Март 2020
6370Япония фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига 90 кунлик визасиз кириш режими жорий қилинди. Бу ҳақда 29 февраль куни қабул қилинган "Дипломатик ёки расмий паспорти эгалари бўлган Япония фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш режимини либераллаштириш тўғрисида"ги Ҳукумат қарорида сўз боради.
Қарорга кўра, 2020 йил 1 мартдан паритет асосда Япония ТИВ томонидан берилган дипломатик ёки расмий паспорт эгалари бўлган Япония фуқаролари:
- Ўзбекистонда дипломатик ёки консуллик фаолиятини амалга ошириш ва Япония Ҳукумати вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлган, шу жумладан улар билан доимий яшайдиган оила аъзолари учун Ўзбекистонда бўлиш муддатига;
- бошқа мақсадларда 90 кунгача Ўзбекистонга визасиз кириш тартиби белгиланди.
Таъкидланишича, визасиз кириш тартиби Ўзбекистонга меҳнат, касбий ва бошқа фаолиятни амалга ошириш ёки доимий яшаш учун келадиган Япония фуқароларига татбиқ этилмайди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси