Коронавирус: 522 киши касалликка чалиниб, 6 бемор вафот этди
Жамият
−
22 Сентябрь 2021
31922021 йил 21 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 169989 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 522 кишида коронавирус аниқланди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 59 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 6 нафари Андижон вилоятида,
• 5 нафари Бухоро вилоятида,
• 10 нафари Жиззах вилоятида,
• 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 5 нафари Навоий вилоятида,
• 6 нафари Наманган вилоятида,
• 47 нафари Самарқанд вилоятида,
• 15 нафари Сирдарё вилоятида,
• 11 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 22 нафари Фарғона вилоятида,
• 8 нафари Хоразм вилоятида,
• 112 нафари Тошкент вилоятида,
• 212 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 57 нафар,
• Андижон вилоятида 15 нафар,
• Бухоро вилоятида 5 нафар,
• Жиззах вилоятида 35 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
• Навоий вилоятида 4 нафар,
• Наманган вилоятида 14 нафар,
• Самарқанд вилоятида 63 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 15 нафар,
• Фарғона вилоятида 26 нафар,
• Тошкент вилоятида 123 нафар,
• Тошкент шаҳрида 325 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 163985 (+687) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Ўтган суткада 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1203 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, 21 сентябрь куни 103 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 26459 нафарга етди. Кеча уларнинг 415 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 23553 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 219 нафарга етди.