Наманганда 10 млн долларлик меҳмонхона комплекси қурилади
Жамият
−
14 Июль 2019
4728Кеча, 13 июль куни Наманган вилоят ҳокимлигида Кореянинг “Plan best energy” компанияси раҳбарияти билан амалий учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда “Plan best energy” компанияси ўртасида Наманган шаҳрида уч ва тўрт юлдузли йирик меҳмонхона комплекси, конференциялар саройи, савдо маркази ҳамда болалар боғчаси қуриш бўйича англашув Меморандуми имзоланди.
Келишувга биноан, умумий қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган бу лойиҳа, босқичма босқич амалга оширилади. Корея компанияси ўз зиммасига иншо этиладиган мажмуа атрофидаги инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳам масъулиятни олди.
Меморандумни Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳамда Кореянинг “Plan best energy” компанияси раҳбари Чон Ман Су имзолади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь