Кореялик мутахассис Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари бўлди
Жамият
−
11 Февраль 2019
4971Ўзбекистон Республикаси Президентнинг Қарори билан Донгвук Ли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
У соғлиқни сақлаш соҳасига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва ислоҳотларни эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлашга масъул этиб белгиланди.
Шу жумладан, унгахалқаро стандартлар ва ЖССТ тавсиялари асосида соҳани комплекс ҳуқуқий тартибга солиш, тизимни молиялаштириш ва ташкил этиш, мажбурий тиббий суғуртани жорий этиш, давлат-хусусий шериклик ва тиббий туризмдан фойдаланишнинг энг яхши амалиётларини юртимизда қўллаш, инвестицияларни жалб этишда қулай шарт-шароитлар яратиш ва рақобат муҳитини яхшилаш ҳамда “электрон соғлиқни сақлаш” тизимларини кенг татбиқ этишкаби вазифаларҳам юклатилди.
Донгвук Ли айни пайтга қадар Корея Республикасининг Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлигида демографик сиёсат бўйича вазирнинг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
LiveБарчаси