Шодмоновнинг хорижлик ўринбосари ССВ тизимидаги раҳбарларга таништирилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президентнинг қарори билан Донгвук Ли Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.

Ўз вазифасини бажаришга киришиб кетган Донгвук Ли бугун, 5 март куни вазирлик марказий аппарати ва тасарруфдаги муассасалар раҳбарлари билан таништирилди.

Соҳада катта тажрибага эга Донгвук Ли Ўзбекистон учун муҳим йўналиш бўлган тиббий суғурта соҳасини Корея Республикаси тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда татбиқ этишини таъкидлади. Бундан ташқари, 2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ижросини таъминлаш йўлида бор билим ва салоҳиятини ишга солишини айтиб ўтди.

Таништирув тадбирида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ҳам иштирок этди.

Маълумот учун, Донгвук Ли Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза вазирлигида демографик сиёсатни ишлаб чиқишда иштирок этиб, тиббий хизмат нархларини тартибга келтириш ҳамда суғурта тизимини такомиллаштиришда кўмаклашган. Шифохоналарни бошқариш ва тиббий хизмат кўрсатиш тизимини юксалтириш, шунингдек, соғлиқни сақлашнинг беморга йўналтирилган яхлит тизими яратилишида ҳам унинг хизмати катта. Бундан ташқари, тиббиёт тизими ва ресурслари билан боғлиқ сиёсат ҳамда интеграция дастурини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда ёрдам берган.


Мақола муаллифи

Теглар

Донгвук Ли Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Баҳолаганлар

18

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг