Кореяга кетишни истаган бир гуруҳ фуқаро 23 минг долларга “ухлатилди”
Жамият
−
07 Ноябрь 2019
2926Тошкент вилоятида Жанубий Кореяга кетишни истаган 5 нафар фуқаро фирибгарлик қурбони бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир тумани бўлими томонидан ўтказилган текширувда, фуқаро М.М. 5 нафар фуқарони Корея Республикасига ишга юбориш эвазига уларнинг жами 25 минг 550 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.М.га нисбатан ЖК 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси