Кореядаги шифохонада қолаётган Абрам Оқиловнинг даволаниш харажатлари масаласи ҳал бўлди
Олам
−
28 Май 2019
50182018 йилнинг июль ойидан бери Сеул шаҳридаги шифохонада даволанаётган Ўзбекистон фуқароси Абрам Оқиловнинг соғлиги ҳолати уни даволаётган шифокорлар томонидан “барқарор” деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси маълумот берди.
Айни пайтда беморнинг олдида бўлиб турган онаси, акаси ва синглисига уни аравачада шифохона ҳудудида сайр қилдиришларига шифокорлар томонидан рухсат берилди.
Абрам Оқилов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали 2017 йилнинг ноябрида Жанубий Кореяга келган ва 2018 йилнинг 27 июль куни комага тушиб қолган.
Элчихона, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонаси ҳамда адвокатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида суғурта компанияси Абрам Оқиловнинг Жанубий Корея шифохонасида даволаниши билан боғлиқ барча харажатларини қоплаш ва унинг меҳнатга лаёқатсиз бўлган даври учун компенсация тўлаш тўғрисида қарор қабул қилган.
Қайд этилишича, дипломатик ваколатхона мазкур масалани назоратга олган ва беморга ғамхўрлик қилаётган қариндошлари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди.
Маълумот учун, Жанубий Кореяда комага тушган ўзбекистонлик бўйича шифохона 93 минг доллар миқдорида ҳисоб чиқарган.
LiveБарчаси