Кореядаги Хэллоуин байрамида жабрланган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Корея Республикаси пойтахти Сеулда юз берган воқеа оқибатида ҳалок бўлганлар орасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумот берди. 

Қайд этилишича, ушбу воқеа оқибатида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган, яна бир нафари эса жароҳат билан шифохонага ётқизилган. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Мазкур вазият элчихона томонидан назоратга олинган, марҳумнинг жасадини мамлакатга олиб келиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси жойлашган тиббиёт муассасаси билан доимий алоқа ўрнатилган.

Ўзбекистон элчихонаси марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган ҳамда Корея Республикаси ҳудудида бўлган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонасига мурожаат қилишларини эслатиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 октябрь куни Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида Хэллоуин байрамини нишонлаш вақтида юз берган тиқилинчда 151 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

910

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг