Кореяда полицияни 2 йил ичида 60 минг марта ёлғондан чақирган эркак қўлга олинди

Олам

image

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Жанубий Корея полицияси 50 ёш атрофидаги эркакни икки йилдан камроқ вақт ичида полицияга 60 мингга яқин ёлғон чақирув билан мурожаат қилгани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда “The Korea Herald” хабар берди.

Маълумотларга кўра, эркак полицияга қилган 58 минг 307 мурожаатидан 51 таси полициянинг зудлик билан етиб келишини талаб қилувчи оғир жиноят аломати бор қўнғироқлар қаторига киритилган.

Полициянинг маълум қилишича, у қўнғироқларида музлатгични ўғирлагани, укасини ўлдиришни режалаштираётгани ва уни қамаб қўйгани, шунингдек, у ўз хоҳишига қарши ушлаб турилгани ҳақида хабар берган. У 2023 йилдан бери ёлғон чақирув учун етти марта жаримага тортилган.

Айни пайтда эркак полиция ходимларининг хизмат вазифасини бажаришига тўсқинлик қилгани учун ҳибсга олинган ва тергов қилинмоқда. У беш йилгача қамоққа олиниши ёки 10 миллион вон (тахминан 86 млн сўм) жаримага тортилиши мумкин.

“Жиноятчи 2024 йил май ойининг тўрт куни ичида полицияга 1882 марта мурожаат қилган. Эркак ёлғиз яшаши туфайли ва кўпроқ маст ҳолатда бўлганида ёлғондан қўнғироқ қилишини тан олган”, дея қўшимча қилинади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматини ёлғондан чақирганларга жарима белгилаш таклиф қилинган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Жанубий Корея полиция ёлғон чақирув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг