Корея ит гўштидан воз кечмоқда: фермаларнинг аксарияти ёпилди
Олам
−
16 Май 6770 1 дақиқа
Жанубий Кореяда ит гўшти ишлаб чиқарувчи фермаларнинг 82 фоизи ёпилди. Бу ҳақда “The Kookje Daily News” хабар берди.
Расмийларнинг аниқлик киритишича, 1 537 та фермадан 1 265 таси ўз фаолиятини тўхтатган. Қолганлари жорий йилнинг охиригача ишини тугатиши керак. Итларни истеъмол қилиш учун кўпайтириш, сўйиш ва сотишни тўлиқ тақиқловчи қонун 2027 йилнинг февраль ойида кучга киради.
Ҳукумат нафақат ҳали фаолиятини тўхтатмаган, балки ёпилиб бўлган фермаларни ҳам янги ёки ноқонуний чорвачилик турлари билан шуғулланмаётганини аниқлаш учун якуний текширувдан ўтказишни режалаштирмоқда.
“Махсус текширувлар нафақат ҳали ёпилмаган фермаларга, балки ёпилган хўжаликларга нисбатан ҳам янги ёки ноқонуний кўпайтириш ҳолатларини аниқлаш мақсадида ўтказилади”, дейилади Жанубий Корея Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пресс-релизида.
Бунгача мулозимлар ит боқиладиган фермаларни тезроқ ёпиш учун кучайтирилган текширувлар ўтказиш мажбуриятини олган. Тақиқни эътиборсиз қолдирган корхоналарнинг фермерлик хўжалиги билан шуғулланиш имконини берувчи лицензиялари олиб қўйилади.
2026 йил бошидаги ҳолатга кўра, Жанубий Кореяда менюсида ит гўшти бўлган 1,6 мингта ресторан фаолият юритмоқда.
Live
Барчаси