Контрабандачилар 717 дона буғу шохини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
15 Январь
4023Тошкент вилояти “Ғишткўприк" чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган шахсларнинг ёнидан 717 дона буғу шоҳлари топилди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, божхона кўриги натижасида фуқаронинг машина юк хонасида божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 600 дона ҳайвон шохлари борлиги аниқланган. Яна бир ҳолатда, пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг юк сумкаси божхона кўригидан ўтказилганида, 2 та қопда 117 дона шоҳ топилган.
Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти экспертиза хулосасига кўра, аниқланган шохлар буғу турига мансублиги маълум бўлган. Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, буғулар Евроосиё мамлакатларида учрайди ва улар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида жойлашган “Яллама” чегара постида пневматик қурол ва 1 500 дона ўқни яширинча олиб киришга уринган фуқаро ушлангани ҳақида хабар берилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси