Конституциявий суднинг ваколатлари кенгаяди
Жамият
−
25 Июль 2023
3316Кеча, 24 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган “Адолат” партиясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, янги таҳрирдаги Конституциясида Ўзбекистон Конституциявий суди ҳамда унинг ваколатларига доир янги нормаларнинг белгилангани суд фаолиятини ягона ёндашув асосида ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги қонунга Конституциявий суд томонидан референдумга чиқарилаётган масалаларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилишини, шунингдек, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз ўн йиллик муддатга сайланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
“Фракция аъзолари партия сайловолди дастуридаги мақсад ва ғоялардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси муҳим концептуал ҳужжат экани, ушбу йўналишдаги қонунчиликнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашда алоҳида аҳамият касб этишини эътироф этиб, уни қўллаб-қувватлади”, дейилади хабарда.
Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинган.
LiveБарчаси
26 Ноябрь