Конституциянинг Қорақалпоғистонга оид моддалари ўзгартирилмайди – Олий Мажлис
Олам
−
04 Июль 2022
10211Ўзбекистон Республикасининг янгиланаётган Конституциясида Қорақалпоғистон Республикасига оид 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалар ўзгаришсиз қолдирилади. Буни ифода этувчи қарор бугун, 4 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида бир овоздан қабул қилинди.
Мажлисда қуйи палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Жаҳонгир Ширинов Конституциянинг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддаларини ўзгаришсиз қолдириш таклифини билдирди.
Умумхалқ муҳокамаси давомида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси юзасидан Қорақалпоғистон аҳолисидан келиб тушаётган таклиф ва мулоҳазалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирган таклифларини инобатга олиш зарур деб топдилар. Яъни, Конституциянинг 70, 71, 72, 74 ва 75-моддалари ўзгаришсиз қолдирилиб, амалдаги нормаларни сақлаб қолиш мақсадга мувофиқ деб топилди.
Шунингдек, ушбу мажлисда “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича умумхалқ муҳокамаси тугиш муддатини 5 июлдан 15 июлгача узайтириш бўйича ҳам қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида айрим фуқаролар Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотларни нотўғри талқин қилиб, кутилмаганда намойишлар уюштирди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳолатни Нукусда давлат бошқаруви органларини эгаллашга уриниш деб баҳолади.
Шундан сўнг, кеча, 2 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга етиб борди ва қорақалпоқ халқи билан мулоқот қилди.
Шунингдек, Президент Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш муҳокамаси ҳали давом этаётганини инобатга олиб ҳамда Қорақалпоғистон аҳолиси билдираётган фикр ва мулоҳазаларни ўрганган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 70, 71, 72, 74, 75-моддаларини амалдаги таҳрирда ўзгаришсиз қолдириш зарурлигини маълум қилди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь